Сирдарё Халқ қабулхоналарига Cobalt автомашиналари топширилди

© Mansur Abdusattarov (Халқ билан мулоқот / Диалог с народом)Руководителям Народной Приемной Сырдарьинской области подарили служебные машины
Руководителям Народной Приемной Сырдарьинской области подарили служебные машины - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 11 та “Cobalt” русумли хизмат автомашиналари тантанали топширилди.

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 11 та “Cobalt” русумли хизмат автомашиналари тантанали топширилди.

Тадбирда халқ қабулхоналари бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимлари топишда самарали тизимни йўлга қўйгани боис фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда оворагарчиликларнинг камайгани, бундан ташқари тизимга кўплаб мутасадди ташкилотлар вакилларининг жалб этилгани сабабли мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани таъкидланди.

Сирдарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири Қўлдошев Холмирзанинг сўзларига кўра, президентнинг жорий йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига кўра, халқ қабулхоналари вакилларига аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда секторлар фаолиятини назорат қилиш каби вазифалар юклатилган эди.

“Мазкур фармонда халқ қабулхоналарини автомашиналар билан ҳам таъминланиши кўзда тутилган эди. Мана бугун “Cobalt” русумли хизмат автомашиналарини қабул қилиб олдик. Албатта бу рағбат зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Бу машина тумандаги олис-олис қишлоқларга ҳам бемалол бориб келиш, у ердаги аҳоли муаммоларини атрофлича ўрганишда муҳим аҳамият касб этади”, – дейди Сирдарё вилояти Президент Халқ қабулхонаси мудири Қўлдошев Холмирза.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0