Дональд Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди

© Sputnik / Алексей НикольскийПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шу тариқа давлат раҳбари Мексика билан чегарада девор қуриш учун маблағ ажратилишига эришмоқчи.

ТОШКЕНТ, 16 фев  — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп 15 февраль куни Мексика билан чегарасида ҳолат юзасидан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида фармон имзолади.

Бу ҳақда Сенат аъзоларига йўлланган президент мактубини Wall Street Journal газетаси эълон қилди.

Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши Конгресс тасдиғисиз чегарада девор қуриш учун 8 миллиард доллар олиш имкониятини беради.

Бундан аввал Трамп 450 км узунликдаги деворни қуриш учун 5,7 миллиард доллар ажратилишини талаб қилганди. Конгресс девор қуришни самарасизлиги ва кўп ҳаражатли эканлигини билдирганди.

Энди фавқулодда ҳолат Трампга Конгресс рухсатисиз Адлия вазирлиги ва Пентагон бюджетидан маблағ олиш имконини беради.

Президент фавқулодда ҳолат эълон қилиши тўғрисида ахборотни бош котиб Сара Сандерс Twitterда маълум қилди. Бироқ имзолаш жараёнида анъанага мувофиқ ОАВ вакиллари таклиф этилмади.

Янгиликлар лентаси
0