Хориждан келган почта жўнатмалари ичида психотроп дори воситалари борлиги фош этилди

Oбуна бўлиш
Божхоначилар хориждан юборилган почта жўнатмалари ичидан салкам 300 дона “Феназепам”, “Лоразепам” ҳамда “Оксазепам” психотроп таблеткалари борлиги аниқлашди.

ТОШКЕНТ, 15 фев - Sputnik. Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг  “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари Ўзбекситонга хориждан келган почта жўнатмалари ичидан психотроп дори воситаларини фош этишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Мобильный телефон в руке - Sputnik Ўзбекистон
Ахлоқсиз видео: Тошкентдаги 15 ёшли қиз ўлимининг сўнгги тафсилотлари

Хабарда қайд этилишича, фуқаролар Ю.И., А.А., Б.А. номига хориждан юборилган почта жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилганда “CN22” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган салкам 300 дона  “Феназепам”, “Лоразепам” ҳамда “Оксазепам” психотроп  таблеткалари борлиги аниқланди.

Шунингдек, мазкур пост ходимлари томонидан фуқаролар О.К., Б.Н.,О.Ф. номига келган почта жўнатмалари орасидан эса 204 дона “Трамадол”, “Андипал”, “Рокацет плюс” каби психотроп таблеткалари борлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган.

Янгиликлар лентаси
0