Террорчилар Афғонистонни ярмидан кўпини эгаллади. АҚШ қаерда эди?

© AP Photos / Allauddin KhanБоевики движения "Талибан"
Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вашингтон Афғонистондаги вазиятни имкон қадар тезроқ изга солишга интилаётгани ҳақида баёнотлар қилади, аммо амалиётда АҚШ ҳаракатлари фақат қарама-қарши натижани бермоқда.

Афғонистон бир неча ўн йилликдан буёғига дунё харитасида энг қайноқ нуқталардан бири бўлиб қолмоқда. Москва ва Вашингтон бу мамлакатда қандай манфаатларни кўзламоқда? Сўнгги 17 йил давомида толиблар мамлакатнинг деярли 70%ини эгаллаб олишганини қандай изоҳлаш мумкин? Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Иккинчи Осиё департаменти раҳбари Замир Кабулов шулар ҳақида гапирди.

Спецпредставитель президента Узбекистана в Афганистане Исматулла Иргашев - Sputnik Ўзбекистон
Исматулла Иргашев Афғонистон-Ўзбекистон лойиҳалари ҳақида

Муаммонинг ҳал бўлишидан фақат минтақа мамлакатлари манфаатдор

– Россия ва Американинг бугунги кунда Афғонистондаги манфаатлари нимадан иборат?

– Россия Афғонистонга у тинч, стабил, мустақил ва иқтисодий жиҳатдан тараққий этган, терроризм ва наркотиклардан озод мамлакат сифатида шаклланишида ёрдам берадиган сиёсатни изчиллик билан амалга оширмоқда. Мана шу асосда бизлар Афғонистонга ҳам фуқаролик, ҳам ҳарбий ва полиция соҳаси йўналишларида миллий кадрларни тайёрлашда ёрдам бериб келмоқдамиз. Эътиборлиси, россия таълимига йилдан йилган ИАР абитуриентлари орасида талаб ошмоқда. Жорий йилда фуқаролик касблари йўналишларида фақатгина Афғонистон фуқаролари учун битта ўринга 14 киши даъвогарлик қилди. Келаси йилда афғон ёшларини Россия бюджети ҳисобидан ўқитиш квоталари оширилиши мумкин. Ҳозирда бу кўрсаткич 363 кишини ташкил этади.

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишДиректор Второго департамента Азии МИД России Замир Кабулов
Террорчилар Афғонистонни ярмидан кўпини эгаллади. АҚШ қаерда эди? - Sputnik Ўзбекистон
Директор Второго департамента Азии МИД России Замир Кабулов

Бундан ташқари, бизнинг уринишларимиз Афғонистонда миллий ярашув жараёнига коллектив кўмаклашишга қаратилган. Тўққизинчи ноябрь куни Москва форматидаги маслаҳатлашувнинг иккинчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилди. Унда Россия, Афғонистон, Афғонистонга қўшни бўлган давлатлар - Марказий Осиё мамлакатлари, Ҳиндистон, Покистон, шунингдек, афғон можаросининг бир-бири билан курашаётган томонлари - толиблар ҳаркати ҳамда "Тинчлик олий кенгаши" - ҳукумат тарафидан бўлган жамоатчилик ташкилоти вакиллари қатнашдилар.

Афғонистоннинг бир-бирига қарши бўлган иккала томони ўртасида норасмий мулоқот ўтказилди, ва биз буни афғонлараро инклюзив мулоқотнинг ишга туширилишида муҳим қадам, деб ҳисоблаймиз.

Бу каби форматларда уринишларимизни давом эттиришни режалаштиряпмиз, ва Афғонистондаги ҳозирда мавжуд бўлган муаммолар калити, шу жумладан, террористик ва наркотик хавфларнинг йўқ қилиниши мана шу миллий ярашувда, эканлигига аминмиз.

Афғонистондан АҚШ кўзлаётган манфаатларга келсак, ўйлайманки, бу саволни америка томонига йўллаган маъқул. Биз эса АҚШ гапда мамлакатда тезроқ тинчлик ўрнатишни истаётганини билдираётган, Қобулни толиблар билан уринаётган бир маҳалда ҳақиқатда унинг ҳаракатлари тескари натижа бераётганини кузатмоқдамиз.

Дмитрий Верхотуров - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистон шимолида темир йўллар қуриши керак - Верхотуров

АҚШ 17 йил давомида бошидан режалаштирган мақсадларини амалга ошириши мумкин эди. Бу вақт улар учун етарли эди. Агар ёдингизда бўлса, 2001 йилда толибларнинг Афғонистондаги иштироки нольга тенг эди, бугунги кунда эса толиблар мамлакатнинг 60%дан ортиғини назоратда ушлаб туришгани ҳақида гапиришмоқда - бу АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги иштироки натижасидир.

АҚШ - олисда, биз учун эса Афғонистон - биқинимиз ҳисоб, шундай экан, бу ерда гап Россия ва бизнинг иттифоқдошларимиз миллий хавфсизлик манфаатларига таҳдид ҳақида бормоқда. Шу боис, биз рўй бераётган воқеаларни қўл қовуштириб кузатиб ўтиролмаймиз.

Биз АҚШга унинг қўлидан ҳеч вақо келмаганига шама қилдик, шу боис, эндиликда афғон муаммосини ҳал этишда регионал ёндашувни шакллантириш борасида ташаббусни биз ўз қўлимизга оламиз.

Нега деганда, минтақа мамлакатлари, хусусан, Афғонистоннинг ўзи ҳам, ушбу муаммо ҳал бўлишидан манфаатдор.

17 йил аввал толиблар ҳеч нарсани назорат қилмаган

– Шер Муҳаммад Аббос Станакзай, "Толибон" ҳаракати сиёсий офиси етакчиси Москвадаги учрашувдан сўнг ўтказилган ёпиқ матбуот-анжумани вақтида Афғонистон ҳудудининг 70% и толиблар назоратида экани ҳақида айтган эди. Бу рақамлар қанчалик ҳақиқатга яқин?

– Бу ҳақиқатга мос тушиши мумкин. Яна гап сутканинг қайси қисми ҳақида бораётганини ҳам инобатга олиш зарур. Агар гап тун ҳақида бораётган бўлса, толиблар балки ундан ҳам кўпроғини (назорат қилишади), бунинг сабаби у ерда афғон ҳукумати йўқ эканлигида.

Вывод ограниченного контингента советских войск из Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик оддий аскар Азимов Афғонистоннинг битмас жароҳати ҳақида

Биз назорат ва таъсир тушунчаларини алоҳида-алоҳида олиб қараймиз. Толиблар ўз назоратига олган, у ерда ўз маъмурий бошқарувини ташкил қилган, ва расмий ҳукумат билан теппа-тенг мавжуд бўлган ҳудудлар бор. Лекин шу билан бирга, афғон ҳукумати эмас, толиблар катта таъсирга эга бўлган туманлар мавжуд. Халқ ўз муаммоси билан ҳукумат тайинлаган эмас, балки адолатлироқ ва ҳақгўй, деб санагани учун "Толибон"дан чиққан судьяга боради.

Назорат масаласини ҳар хил тушуниш мумкин. Асосий тенденция шундаки, 17 йил олдин толиблар ҳеч нарсани назорат қилмаганлар, бугун эса биз аҳамиятга эга рақамлар ҳақида гапирмоқдамиз. Мана шулар ҳақида ўйлаб кўриш лозим.

– Афғонистонлаги миллий ярашув жараёнига нима кўмак бериши мумкин? Афғонистонда толиблар таъсири кучайиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, "Толибон" ва АҚШ вакиллари ўртасида музокаралар бўлиши мумкинми?

– Толиблар ҳаракати ва АҚШ вакиллари ўртасида норасмий маслаҳатлашувлар ҳозир ҳам олиб борилмоқда. Аммо толиблар ҳозирча Афғонистон Ислом Республикаси билан тўғридан-тўғри музокараларга киришишга шошилишмаяпти, улар асирларни озод этиш, толибларга қарши пропагандани тўхтатиш ва мамлакатдан чет эл қўшинлари чиқариш каби дастлабки шартларни илгари суришмоқда. Расмий мулоқотнинг йўлга қўйилиши вақти томонлар қанчалик тез "умумий махражга" келишларига боғлиқ.

Вашингтон ва Қобулнинг минтақа мамлакатлари томонидан амалга оширилаётган коллектив уринишларга нисбатан конструктив позицияси ҳам миллий ярашув жараёни олдинга силжишига ёрдам берарди, деб ўйлаймиз.

Аммо бу муаммонинг ечими, сўзсиз, можаро иштирокчиларининг бир-бирига бўлган ишончи, ўзаро мақбул бўлган келишувларни амалга ошириш учун уларда сиёсий ирода мавжудлигига боғлиқ.

Афғонистон террорчилар учун плацдарм

– Бугунги кунда Афғонистонда ИШИД тарқалиши билан боғлиқ ҳолат ҳақида нима дея оласиз?

Президент Республики Афганистан, генеральный секретарь Народно-демократической партии Афганистана Мохаммад Наджибулла (в центре) с жителями Кабула. - Sputnik Ўзбекистон
Ельцин хоинлик қилмаганида, Афғонистонда вазият бошқача бўларди - эксперт

– Афсуски, ИШИД мамлакатда, шу жумладан унинг шимолий провинцияларида ҳам ўз иштирокини кучайтиришда давом этмоқда. Айни вақтда Афғонистонда турли манбаларга кўра, 3,5 мингдан то ўн минг нафаргача ишидчилар мавжуд. Террористик гуруҳ, айниқса, Нангархор, Кунар ва Нуристонда фаол. Афғонистонда жангариларни тайёрловчи лагерлар тармоғи ташкил этилмоқда ва у ерда Россия ҳамда Марказий осиё давлати вакиллари ҳам дарс олишмоқда. ИШИД ўз томонига оғдирилган жангари-толиблар ҳамда Яқин Шарқдан қайтаётган террорчилар ҳисобига ўз таркибини кенгайтиради.

Афғонистон шимолида ИШИД жангарилари сони айрим фикрларга кўра, 3 мингга етади, уларнинг аксарияти Жаузжон, Сари-Пул, Қундуз ва Фарёб провинцияларида қўним топган. Ишидчилар ўз тайёрлов базалари, ёллаш пунктлари шунингдек, назоратда ушлаб турган масжидларига эга.

Ўйлашимизча, ишидчилар мақсади - Афғонистон шимолини плацдармга айлантириш ва Марказий Осиё давлатларига тарқалишдан иборат.

Янгиликлар лентаси
0