Бу видео остида ўзбекистонликлар кўп изоҳлар ёзишмоқда.
“Қойил қолдим, мана бу акамиз исботлабди. Севишганлар куни эмас бизда, Бобур бобомизни туғилган куни”, - деб ёзган Botirjon Boboqulov.
Karim Raximov эса “ижодизга омад, шунга ўхшаган видеоларни кутиб қоламиз” деб ёзган.
Ҳозирги вақтда бу видео 20 мингдан ортиқ марта кўрилиб, 1,7 минг лайк тўплашга улгурди.
14 февраль куни Валентин (севишганлар) куни АҚШ, Австралия, Япония ва Европанинг кўп давлатларида нишонланади.
Саудия Арабистонида эса бу байрам тақиқланган бўлиб, уни нишонлаган шахсларга катта жарималар қўлланилиши мумкин.