Энди Қирғизистондан Россияга гўшт олиб кириш мумкин

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишМясоперерабатывающее предприятие
Мясоперерабатывающее предприятие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Қирғизистондан гўшт олиб кириш бўйича 12 йил олдин жорий қилинган чекловни бекор қилди. Энди Қирғизистон корхоналар ўз маҳсулотларини Россияга экспорт қилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 фев – Sputnik. Россия Федерал ветеринария ва фитосанитария назорат хизмати Қирғизистондан гўшт олиб кириш бўйича 2007 йилда жорий этилган чекловларни бекор қилди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Ҳайвон сўйиш ва аҳолига гўшт етказиб беришга доир ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди

Қирғизистонда оқсим касаллиги бўйича эпизоотик ҳолат яхшиланганлигини ҳисобга олган ҳолда 11 февралда бу қарор қабул қилинди.

2007 йилда гўшт, гўшт маҳсулотлар, озуқа ва уларнинг қўшимчаларини олиб кириш бўйича чекловлар жорий этилганди.  

Қирғизистон давлат инспекцияси раҳбари Калис Жумаканов сўзларига кўра, Қирғизистонда сўнгги уч йил ичида ветеринария хизмати томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида эпизоотик ҳолат яхшиланди. Бу ҳақда Россия томони хабардор этилди.

“Қирғизистонда ўткир юқумли касаллликлар қайд этилмади, шунингдек оқсим касаллиги бўйича эпизоотик вазият ижобий ҳолатда”, - дейилган Давлат инспекциясида.

Вақтинчалик чекловларни бекор қилиниши натижасида Евросиё иқтисодий иттифоқ рўйхатига кирган корхоналар томонидан гўшт экспорт қилиниши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0