Риштонда динозавр қолдиқлари топилди - фото

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСкелет древнего ящера
Скелет древнего ящера - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қайд этилишича, бир қарашда, думини хисобга олмаганда,қолдиқлар кенгуруни,туяқушни эслатади. Оёқлари гавдасига нисбатан бақувват, узун кўринишга эга.

ТОШКЕНТ, 14 фев - Sputnik. Фарғона вилоятининг Риштон туманида динозавр қолдиқлари топилди, деб хабар қилмоқда “Халқ сўзи” нашри.

 Пабло Галлина на фоне реконструкции скелета зауропода — Bajadasaurus pronuspinax - Sputnik Ўзбекистон
Аргентинада илгари фанга маълум бўлмаган динозаврнинг қолдиқлари топилди

Хабарда ёзилишича, Риштон тумани Янгийўл қишлоғи, Янгитурмуш кўчаси 2-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Тўхтасин ўз уйини қайта таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнида уйнинг эски пол остидан ноанъанавий кўринишдаги ҳайвон қолдиқларига дуч келади. Топилманинг суяк тузилишини айни замонимизда яшаётган ва боқилаётган ёки илмий китобларда фотосуратлари акс этган бирор бир мавжудотга қиёслай олмагач уни телефонига суратга туширади.

Уй эгаси ажабтовур ҳайвон қолдиқларини бирорта жонзодга тахмин қила олмасдан, қўшниларини чақиради. Ҳамма ҳар ҳил фикрлар, мулоҳазалар билдиряпти.

“Тахминимизча, динозавр суякларини эслатяпти бу қолдиқлар. Яна билмадим...”, - дейди Тўхтасин.

© Фото: "Халқ сўзи"Фарғона вилоятининг Риштон туманида динозавр қолдиқлари топилди.
Риштонда динозавр қолдиқлари топилди - фото - Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилоятининг Риштон туманида динозавр қолдиқлари топилди.

Қайд этилишича, бир қарашда, думини хисобга олмаганда,қолдиқлар кенгуруни,туяқушни эслатади. Оёқлари гавдасига нисбатан бақувват, узун кўринишга эга. Умуртқа поғонаси ва қовурға қисми қўйсимон ҳайвонларга алоқадор. Бўйин қисми эса паррандани эслатади.

Хабарда бу ноёб топилмага мутахассисларнинг кўмаги зарурлиги қайд этилади.

Янгиликлар лентаси
0