ТОШКЕНТ, 13 фев - Sputnik. Самаркандда Россия давлат жисмоний тарбия институти филиали очилади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Жисмоий тарбия ва спорт вазирлиги.
“Ўқиш Россия Федерациясининг амалдаги ўқув режалари ва дастурлари асосида олиб борилади. Битирувчиларга бериладиган Россия намунасидаги диплом Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий тълим ҳужжати сифатида тан олинади”, - дейилган хабарда.
Россия давлат жисмоний тарбия институтининг Самарқанд филиалига 2019/2020-ўқув йилида волейбол, баскетбол, гандбол, футбол, енгил атлетика, бадиий гимнастика, теннис, сузиш, байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт турлари бўйича 150 нафардан ортиқ илк талабалар кундузги бўлимга қабул қилинади.
Шу кунларда Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ректори Тамара Михайлова бошчилигидаги делегация Самарқандда бўлиб турибди.
Меҳмонлар Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ва Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев ҳамроҳлигида филиал учун ажратилган бинони, талабалар фойдаланадиган спорт иншоотларини кўздан кечиришди.
“Самарқанд филиали университетимизнинг хорижда ташкил этилган илк филиалидир. Мазкур олий тълим муассасаси самарали фаолият юритишини тъминлаш учун биз Ўзбекистонга малакали мутахассисларни жалб этамиз. Шунингдек, талабаларимиз Россияда жойлашган спорт базаларимизда амалиёт ўташади,” – деди университет ректори Тамара Михайлова Самаркандда очиладиган филиал ҳақида.
Шу ўринда тъкидлаш жоиз, мазкур тълим масканида нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиё давлатлари ёшлари тълим олиши учун ҳам имконият яратиш, қолаверса, йилдан-йилга мавжуд йўналишларни кенгайтириб бориш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган эди. Ўтган давр мобайнида Самарқанд шаҳрида мазкур олий ўқув юрти филиалини очиш бўйича келишувга эришилиб, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси тайёрланди.