ЙТҲ: аёл кишини уриб, қочиб кетган ҳайдовчи қидирилмоқда

© Fotolia / Jan H. AndersenМертвый человек на асфальте
Мертвый человек на асфальте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пиёда ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Пиёда ўлимига сабаб бўлган ҳайдовчи қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Новый дизайн автомобилей ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ўқувчи қиз калтакланиши ҳолати бўйича суриштирув бошланди

Хабарда айтилишича, 11 февраль куни Наманган вилоятининг Чуст туманида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Натижада бир киши ҳалок бўлди.

Ҳозирча шахси номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинада Чуст тумани “Зарафшон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлининг 41-км.да пиёда, “Мирзаобод” МФЙда яшаган 35 ёшли Ў.Т. исмли аёлни уриб юборган.

ЙТҲ юз бергач, воқеадан жойидан қочиб кетган.

Натижада Ў.Т. жароҳат олиб шифохонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.

“Ҳурматли фуқаролар, агар орангизда кимда-ким ушбу шахс ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ходимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришингизни сўраймиз”, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0