ТОШКЕНТ,12 фев – Sputnik. Тошкент металлургия заводи 2019 йилнинг декабрь ойида совуқ чигириш (холодный прокат) йўли билан биринчи партия металл маҳсулотни ишлаб чиқаради.
Заводнинг умумий қиймати 286 миллион еврони ташкил қилади.
“Заводнинг асосий биноси қуриб битказилган. Айни дамда заводни сув, газ, азот, водород ва сиқилган газ билан таъминловчи қўшимча объектларнинг қурилиш ишлари олиб борилмоқда ҳамда аспоб-ускуналар етказиб берувчи ташкилотлар танланмоқда”, - деди заводнинг техник директори Валерий Осин.
Осин айтишига қараганда асосий ускуналар Италиянинг Danieli компанияси томонидан етказиб берилади. Завод икки йил ичида тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.
Металлургия заводининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 500 минг тоннани ташкил қилади. ва у биринчи навбатда Ўзбекистон эҳтиёжларини қондиришга мўлжалланган. Тайёр маҳсулотнинг 20 % экспорт учун мўлжалланган.