Вақтинчалик эмбарго: Россиядан ёғоч экспорт қилишни тўхтатиш таклиф қилинди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЗаготовка леса в Красноярском крае
Заготовка леса в Красноярском крае - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўрмон дарахтларини ноқонуний кесиш масаласини Россия парламент юқори палатасининг раҳбари ҳукумат раиси Дмитрий Медведев билан муҳокама қилди.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Совет Федерации спикери Валентина Матвиенко Россиядан ёғоч экспорт қилинишга вақтинчалик эмбарго жорий қилишни таклиф қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Бу масалани парламент юқори палатасининг раҳбари Валентина Матвиенко Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев билан муҳокама қилди.

В Ташкенте незаконно вырубили 198 деревьев - Sputnik Ўзбекистон
Соясиз боғ: Тошкентда қарийб 200 та дарахт ноқонуний кесиб ташланди

Матвиенко ҳукумат раҳбарига барча ўрмон участкалари кесимида ижара шартномалар қонунийлигини текширув ўтказиш топшириқ берилишини илтимос қилди.

Спикернинг сўзларига кўра, Россиянинг бутун ўрмон тармоғи “яширин" секторида фаолият юритмоқда. Мисол тариқасида, санитария ҳимоя чораси остида жуда кўп дарахтлар кесилди.  

Парламент юқори палатаси раҳбарининг фикрига кўра, юзага келган вазият сабаблардан бири сифасида қонунчиликда мавжуд бўлган камчиликлар ҳисобланади.  

Матвиенко Медведевга ўрмон кесилиши олдини олиш ва Россиядан ёғочни ноқонуний олиб чиқилишига қарши курашиш мақсадида зудлик қонун ҳужжатларни ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Янгиликлар лентаси
0