АҚШ Ўзбекистонга меҳнат бозори ва меҳнат кодексини янгилашга ёрдам бермоқчи

© Пресс-служба Министерство занятости и трудовых отношений РУзМинистерство занятости и трудовых отношений Узбекистана и Министерство труда США могут подписать меморандум о сотрудничестве
Министерство занятости и трудовых отношений Узбекистана и Министерство труда США могут подписать меморандум о сотрудничестве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳамкорликнинг юқорида айтиб ўтилган йўналишлари ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши учун АҚШ меҳнат департаментидан доимий асосда фаолият юритувчи маслаҳатчи жалб этилиши режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. АҚШ ва Ўзбекистон меҳнат соҳасида ҳамкорлик меморандумини имзолаши мумкин, деб хабар қилди Меҳнат вазирлиги матбуот-хизмати.

Ярмарка вакансий в Ташкенте прошла во дворе педагогического университета имени Низами - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги ўзбекистонликларга 413 мингта доимий иш ўринларини ваъда қилди

Таъкидланишича, икки давлат ўртасида имзоланадиган меморандумнинг асосий йўналишлари Ўзбекистон меҳнат бозорида илмий ва демографик тадқиқотларни олиб бориш, турли касбларга қисқа муддатда ўқитишни ташкил этишда ҳамкорлик қилиш ҳамда икки давлат меҳнат органлари ходимлари учун тематикага оид тренинглар ва курслар ўтказишдан иборат бўлади.

Шунингдек, томонлар янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ва малака ошириш миллий тизимини жорий этишда ҳам ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда.

Ҳамкорликнинг юқорида айтиб ўтилган йўналишлари ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши учун АҚШ меҳнат департаментидан доимий асосда фаолият юритувчи маслаҳатчи жалб этилиши режалаштирилмоқда.

Америка томони режалаштирилаётган ҳамкорлик йўналишларига юқори баҳо бериб, уларни ҳаётга татбиқ этишда ёрдам беришга тўлиқ тайёрлигини билдирган.

Янгиликлар лентаси
0