Ёнғоқнинг яна бир фойдали хусусияти аниқланди

© AFP / PHILIPPE DESMAZESГрецкий орех
Грецкий орех - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар ёнғоқнинг инсон организмига бўлган фойдали томонини исботлаш мақсадида тадқиқот ўтказишга қарор қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Америкалик олимлар ёнғоқ истеъмол қилувчи кишилар бошқаларга нисбатан камроқ депрессия ҳолатига тушишларини аниқлашди, деб хабар қилди Nplus1.ru.

Молодые люди танцуют на улице - Sputnik Ўзбекистон
Ёш бўлиш сири: олимлар қандай одамлар секин қаришини аниқладилар

Қайд этилишича, тадқиқотда 26 мингдан зиёд киши иштирок этади. Улар қанча ёнғоқ ва ёнғоқнинг бошқа турини истеъмол қилишларига қараб, бир неча гуруҳга ажратишди. Олимлар кунига ҳеч бўлмаса 24 грамм ёнғоқ истеъмол қилган кишилар бошқаларга, жумладан, ёнғоқни умуман истеъмол қилмайдиганларга нисбатан 26 фоизга камроқ депрессия ҳолатига тушишларини аниқлашди. Бу, айниқса, аёллар ўртасида юқори самара бергани кузатилади. Шунингдек, ёнғоқни хуш кўрувчиларда кундалик фаоллик кузатилган. Улар ўзларини бошқаларга нисбатан ҳаракатчан ва ғайратли ҳис этишган.

Олимлар ғийбат қилишнинг фойдасини исботлашди

Депрессия - бу инсон асаб тизимидаги ўзгаришлар (кучли  руҳий зарба, узоқ  вақтгача  руҳий тушкунлик ҳолатига тушиш) ҳисобланади. Депрессия руҳий зарба ёки бўлиб ўтган нохуш воқеалар таъсирида ривожланиши мумкин.

Олимлар мияни ёшартириш усулини топишди

Депрессиянинг асосий белгилари доимий чарчоқ ҳисси, уйқусизлик, кечалари уйғониб кетиш ёки тонг отмасдан уйқунинг ўчиб кетиши, мақсадсиз ҳаракат қилиш, ишга ёки оилага, умуман нормал ҳаёт тарзига бўлган қизиқишнинг сўниши, бўлиб ўтган нохуш ҳодисаларда ўзини айбдор сезиш, вазннинг йўқолиши ёки аксинча вазннинг ортиши кабилар ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0