ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Ўзбекистонлик Тамила Хўжаева халқаро Miss Global International-2018 гўзаллик танловда иккинчи ўринни эгаллади.
Танлов Филиппинда ўтказилди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 50 дан ортиқ номзодлар қатнашди.
Бу мусобақа олтинчи марта ўтказилмоқда. Унинг ташкилотчиси - PSL Entertainment Production компанияси.
Биринчи поғона 23 ёшли ақшлик Памела Урбинага насиб қилди.