Меҳнат вазирлиги Россияда ҳалок бўлган 2 фуқаронинг жасадини қайтаришга ёрдам беради

© Sputnik / Виталий АньковСамолет авиакомпании "ЮТэйр"
Самолет  авиакомпании ЮТэйр  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жасадларни юртга транспартировка қилиш бўйича дастлабки барча чора-тадбирлар ўтказилди, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари олиб кетишга рухсат берилишини кутмоқда, дейилади хабарда

ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Ўзбекистон меҳнат вазирлиги Россияга ишлашга кетиб, бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган икки фуқаронинг жасадларини ватанга қайтаришга ёрдам беради. Бу ҳақда вазирлик матбуот-хизмати маълум қилди.

Тела погибших в Актобе привезли в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Мигрант жасадини жўнатиш ҳаражатларини ким қоплаши керак - ТИВ жавоби

Жорий йилнинг 6 февраль куни Коломяж проспекти, 10-уй манзили бўйича жойлашган "Шимолий завод"даги цехда пардозлаш ишларини олиб бориш жараёнида баландликдан тушиб кетиш оқибатида Санк-Петербург шаҳрида 1990 йилда туғилган Алишер Усаров ҳалок бўлган.

Ҳалокат далиллари бўйича айни пайтда тергов-текширув ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилади.

Ҳозирги кунда вафот этган фуқаронинг мурдаси Санк-Петербург, Екатеринск проспекти, 10-уй манзили бўйича суд-тиббий экспертизаси Бюроси моргида сақланмоқда.

Шунингдек, 6 февраль куни 1998 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Толибжон Эсонов Ленинград вилояти Мурино шаҳрида "Краски лета" турар жой комплексида қурилаётган уйнинг 14-қаватидан йиқилиб, ҳалок бўлган.

Жиноий иш ҳали қўзғатилмаган. Айни пайтда фожиали ҳолат юзасидан текширув ишлари ўтказилмоқда.  Ҳалок бўлган фуқаронинг жасади Ленинград вилояти Токсово шаҳар моргида сақланмоқда. Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Жасадларни юртга транспартировка қилиш бўйича дастлабки барча чора-тадбирлар ўтказилди, Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари олиб кетишга рухсат берилишини кутмоқда, дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0