ТОШКЕНТ, 8 фев - Sputnik. Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи шу ой май ойига режалаштирилмоқда.
“Халқ сўзи” нашрининг хабар қилишича, бу ҳақда “Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикасига шу йил январь ойида қилган расмий ташрифи чоғида Франк-Вальтер Штайнмайерни Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келишни таклиф этган эди. Федерал президент шу йил баҳорида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирган эди.