Ўзбекистон фуқароси Россияда тантанали ва муносиб равишда тақдирланди

Oбуна бўлиш
Челябинск вилояти губернатори ва ҳудуднинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаевга медал топширди.

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровский ва ҳудуднинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Маргарита Павлова ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаевга “Яхшилик қилишга шошилинг” ("Спешите делать добро") медалини тантанали равишда топширди. Бу ҳақда губернаторнинг матбуот хизмати хабар қилди.

Борис Дубровский ўз нутқида Магниторскдаги фожиа дард, оғир жудолик куни сифатида хотираларда мангу қолишини айтди. Ўз ҳаётини хатарга қўйиб, фидокорлик билан ўзининг касбий хизматини адо этган ва қалб чақируви билан у ерда пайдо бўлганлар билан фахрланишини таъкидлаб ўтиб, Оламафрузга қаҳрамонлик кўрсатгани учун миннатдорчилик билдирди.

Магнитогорскда мигрант 8 кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берди

Ҳудуднинг Инсон ҳуқуқлари бўйича “Яхшилик қилишга шошилинг” медали Жанубий Уралда олтинча марта топширилмоқда. Ҳар йили жамият учун муҳим ишларни амалга оширган ва оғир турмуш шароитларига тушиб қолганларга кўмаклашган шахсларга топширилади. Ушбу тадбирда 20 киши медал билан тақдирланди.

© фициальный сайт Губернатора Челябинской области Дубровского Бориса АлександровичаГубернатор Челябинской области Борис Дубровский вручил медали "Спешите делать добро"
Ўзбекистон фуқароси Россияда тантанали ва муносиб равишда тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон
Губернатор Челябинской области Борис Дубровский вручил медали "Спешите делать добро"

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Магниторгорскда 8 кишини қутқарган Оламафруз Абдуллаевга Ўзбекистон ТИВ вазири номидан қимматбаҳо совғаси ва Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси фахрий ёрлиғи топширилгани ҳақида хабар қилган эдик.

Ўзимни қаҳрамон деб ҳисобламайман - Магнитогорскда 8 кишини қутқарган ўзбекистонлик

Ўтган йилнинг сўнгги кунида Магнитогорск шаҳрининг Карл Маркс кўчасида маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушиши оқибатида 39 киши ҳалок бўлган эди. Воқеа жойига қутқарувчилардан олдин ўзбекистонлик Оламафруз Абдуллаев етиб келиб, саккиз кишига вайроналар остидан чиқишга ёрдам берган эди.

Янгиликлар лентаси
0