Телевизор қаршисида кўп вақт ўтказиш ўта хавфли хасталикни келтириб чиқаради – олимлар

© Sputnik/Виктор ТолочкоЧеловек смотрит телевизор
Человек смотрит телевизор - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Олимлар саратон хасталикларидан бирининг эрта ривожланишига оид 118 та ҳолатни ўрганиб чиқиб, ўз хулосаларини баён қилишди.

ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Олимлар телевизорни ўтирган ҳолда меъёридан ортиқ томоша қилиш 50 ёшгача бўлган инсонларда ичак саратони хасталигини келтириб чиқариш мумкинлигини аниқлашди. РИА Новости хабарига асосан.

Пивной фестиваль Latviabeerfest 2016 в Риге. - Sputnik Ўзбекистон
Пиво ўлдиради - олимлар кўпикли ичимликнинг ўта хавфли зарарини аниқладилар

Хабарда ёзилишича, мутахассислар ҳамширалар саломатлиги бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг иккинчи босқичи натижаларини - АҚШда 1989 йилда асосий сурункали хасталикларни келтириб чиқарувчи хавфли омиллар ҳақида тўпланган энг йирик маълумотлар жамланмасини таҳлил қилишади.

Пишган гуручни узоқ сақлаш соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкин

Олимларни иштирокчиларнинг ўтирган ҳолда томоша қилиш жиҳатига, хусусан, улар телевизор қаршисида қанча вақт сарфлаганига алоҳида эътибор қаратишади.

Таъкидланишича, экспертлар ичак саратонининг эрта ривожланишига оид 118 та ҳолатни ўрганиб чиқиб, кунига телевизор қаршисида камида 1 соатдан ўтирган кишиларда хасталикка чалиниш хавфи 12 фоиз бўлганини аниқлашди. Икки соатдан зиёд вақтини телевизор қаршисида ўтказган иштирокчилар орасида эса ушбу хавф 70 фоиздан ортиқ бўлганлиги маълум бўлади.

Олимлар мияни ёшартириш усулини топишди

Олимлар фикрига кўра, маълум бўлган қонунийлик вазн ёки иштирокчиларнинг жисмоний фаоллигига боғлиқ эмас. Шунингдек, генетика мойиллик омили сабаб бўлмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар кўпикли ичимлик - пивонинг ўта хавфли зарарини аниқлаганлари ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0