АҚШ Суриядан ғолиблардек чиқиб кетмоқчи – эксперт

© Sputnik / Медиабанкка ўтишАмериканская военная техника
Американская военная техника - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ чиқиб кетганидан сўнг олдин улар билан ҳамкорлик қилган ҳудудий кучлар ўзларига янги иттифоқчилар қидиришни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. АҚШ Суриядан худди “ғолиблердек”  чиқиб кетмоқчи, деб хабар қилмоқда РИА Новости Россия ФАнинг Илмий-сиёсий изланишлар маркази директори Влдимир Батюкка асосан.

Президентлик даврининг бошида Дональд Трамп “Исломий давлат” террорчиларини “сўнгги одами қолгунича” йўқ қилишни ваъда берган эди. Келгуси ҳафтада эса улар ИД олдин эгаллаб олган ҳудудларнинг 100 % озод қилинганини эълон қилмоқчи.

“Аслида бу қўшнларни олиб чиқиб кетиш учун бир баҳона. Трамп Америка Суриядан “ғолиблардек” чиқиб кетаётганини намойиш қилмоқчи холос. Аслида эса Яқин Шарқда бу АҚШ позициясининг кучсизланишидан дарак беради”, - деди Батюк.

Батюк айтишига қараганда, Сурия ва Ироқ ғарбида вазият ҳалигача мураккаблигича қолмоқда. Бу ерда нафақат ИШИД балким бошқа гуруҳлар ҳам фаоллият юритмоқда. Ундан ташқари кучли этник можаролар ҳам бор.

СПУТНИК_Протесты в США против ударов по Сирии - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда Сурия бомбардимон қилинишига қарши намойишлар ўтказилди

Мутахассис фикрига кўра, АҚШ чиқиб кетганидан сўнг олдин улар билан ҳамкорлик қилган ҳудудий кучлар ўзларига янги иттифоқчилар қидиришни бошлайди. Бу нафақат Сурияда, балким бутун Яқин шарқ ҳудудида кучлар мувозанатини ўзгартиради.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ бошчилигидаги коалиция Сурия ҳукумати розилигисиз 2014 йилдан буён ушбу мамлакат ҳудудида “Исломий давлат” террорчиларига қарши операция ўтказмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида АҚШ президенти Суриядан қўшинларни олиб чиқиб кетишини эълон қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0