Ўзбекистон журналистлари бепул гувоҳнома оладиган бўлдилар

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишРабота журналистов
Работа журналистов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 06 фев – Sputnik. 2019 йил 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси журналистининг умумэътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш режаланмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжонов Facebook᾽даги расмий саҳифасида маълум қилди.

Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Интернет ва ахборот хавфсизлиги: Ўзбекистонда яна бир давлат инспекцияси ташкил этилди

Таъкидланишича, ушбу гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг голограмма муҳри билан тасдиқланган ID карта кўринишида бўлиб, унда гувоҳнома эгаси ҳақида маълумот, фотосурат, ҳимояланган шахсий штрих-код мавжуд бўлади.

“Миллий гувоҳнома Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан аккредитациядан ўтказилган журналистларга бепул тақдим этилади. Гувоҳнома журналистнинг ҳақиқатан профессионал касб эгаси эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади”, - дея ёзган Алламжонов

Шунингдек, мазкур гувоҳнома журналистларга касби юзасидан вазирликлар ва бошқа давлат идораларига, жамоатчилик ва маданий жойларга (кўргазма, театр, кинотеатр, музей, концерт, кўнгилочар ва дам олиш ҳудудлари, спорт мусобақалари ва бошқа оммавий тадбирлар) тўсиқларсиз кириш, ахборот олиш, материалларни тайёрлаш ва тарқатишда ҳамкорлик қилиш, шунингдек, вазирликлар ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда идораларнинг ички тадбирларида иштирок этиш имконини беради.

Янгиликлар лентаси
0