Ўн мингдан ортиқ рўйхатдан ўтказилмаган оилалар аниқланди

Oбуна бўлиш
Керакли ҳужжатнинг йўқлиги фуқароларнинг у ёки бу ҳуқуқларининг чекланишига олиб келади.

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ рўйхатдан ўтказилмаган оилалар борлиги аниқланди, деб ёзади УзА Давлат хизматлари агентлиги маълумотларига асосан.

Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 30 мингдан зиёд оила ажрашишга ариза берган

Давлат хизматлари агентлиги томонидан ўтказилган тадбир давомида Ўзбекистонда 9988 нафар ҳужжатсиз болалар борлиги аниқланган. Бугунги кунда улардан 7712 нафарига шахсни аниқловчи ҳужжатлар берилган.  

Шунингдек, ФХДЁ ходимлари билан биргаликда ўтказилган тадбирда Ўзбекистонда 10 024 оила рўйхатдан ўтказилмаганлиги аниқланган. Тадбир доирасида ушбу оилалардан 6,5 мингтасига керакли ҳужжатлар берилган.

Юқоридагип муаммолар айниқса катта шаҳарлардан узоқ бўлган қишлоқларда кўп учраши аниқланган. Керакли ҳужжатнинг йўқлиги фуқароларнинг у ёки бу ҳуқуқларининг чекланишига олиб келади. Айниқса, бу болаларга таалуқли. Керакли ҳужжати бўлмаган болани боғча ёки мактабга жойлаштириш катта муаммоларга олиб келади, - деб ёзади УзА.  

Янгиликлар лентаси
0