Тошкент марказида этнографик шаҳарча барпо этилади

© Узбекистон темир йуллариВ центре Ташкента появится этногородок
В центре Ташкента появится этногородок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент марказида ҳар бир вилоят аҳолисининг ўзига хос урф-одатларини акс эттирувчи этнографик шаҳарча барпо этилади

ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Тошкент марказида ҳар бир вилоят аҳолисининг ўзига хос урф-одатларини акс эттирувчи этнографик шаҳарча барпо этилади, деб хабар қилди “Ўзбекистон темир йўллари”.

Хабарда ёзилишича, ушбу шаҳарча Наврўз” маданият ва истироҳат боғида қад ростлайди. Боғ учун 32 гектар ер ажратилган.

“Ҳар бир вилоят аҳолисининг ўзига хос урф-одатлари, яшаш тарзи, миллий ҳунармандчилик, пазандачилик анъаналарини акс эттирувчи уйлар ва устахоналар, айвону чойхоналар қад ростлайди. Мухтасар айтганда, боғ ўзида маънавиятимиз, миллий қадриятларимизни акс эттирган этнографик шаҳарча сифатида барпо этилади”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, миллийлик ва замонавийлик руҳини ўзида мужассам этган ушбу боғ очиқ осмон остида жойлашган ҳақиқий музей сифатида мамлакат аҳолиси ҳамда сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотади.

Шавкат Мирзиёев в Tashkent city - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Tashkent City бизнес маркази қурилишини кўздан кечирди

Мазкур боғда оммавий сайллар, концертлар ташкил этилиб, мамлакат аҳолиси, хусусан, ёшлар маънавиятини юксалтиришга хизмат қилади. Шунингдек, Мустақиллик, Наврўз каби байрамлар шу ерда ўтказилиши кўзда тутилган.

“Наврўз” маданият ва истироҳат боғини барпо этиш вазифаси “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” унитар корхонаси қурувчиларига топширилган. Айни пайтда бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилган. Йил охирига қадар қуриб, аҳоли фойдаланиши учун топширилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0