"Биз сен билан гаплаша олмадик" - марҳум рэпер Децлнинг отаси ўғлидан кечирим сўради

© ВконтактеУмер рэпер Децл
Умер рэпер Децл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
20 йил давомида муносабатлари ёмон бўлган ота ўз ўғлидан кечирим сўради.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Россиялик рэпер Кирилл Толмацкийнинг (Дэцл) отаси, машҳур продюсер Александр Толмацкий ўғлининг вафотидан кейин ундан кечирим сўради. Бу ҳақида ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзган.

“Биз сен билан гаплаша олмадик...  Олдин мен вафот этсам, сен дафн маросимимга келмайсан деб қўрқардим... Ҳаёт шундай қилди-ки, энди мен сени кўмаяпман... Мени кечир, балким мен ҳақиатдан ҳам ёмон ота бўлганман??? Лекин сенга бўлган муҳаббатим чексиз. Болалар - бу ота-онанинг ушалган орзусидир. Мен сен билан фахрланаман!!! Мени кечир... Юрагим муҳаббат ва оғриқдан ёрилиб кетай деяпти...” – деб ёзган машҳур рэпернинг отаси.

Шуниси маълумки, Децл ўз карьерасини отаси кўмагида муваффақиятли бошлаган. Лекин кейинчалик у ўзи танлаган йўналишда мустақил ривожланишни истаган. Ушбу туфайли Децл ва отаси орасида кучли низо келиб чиққан. ОАВ хабарига кўра сўнгги 20 йил давомида улар бир-бири билан мулоқот қилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Децл 3 феврал куни Ижевск шаҳрида концертдан сўнг юрак хуружи туфайли вафот этган эди. Децл 36 ёшда эди. Унинг оиласи ва 14 ёшли ўғли бор.   

Янгиликлар лентаси
0