Ниқоб кийиб босқинчилик қилган жиноятчилар 15 йилга қамалди

CC BY-SA 3.0 / Tobias "ToMar" Maier / A rib-knit three-hole balaclavaЧеловек в маске балаклавы. Архивное фото
Человек в маске балаклавы. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда қамоқдан қочиб босқинчилик қилган рецидивист жиноятчиларга 15 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси берилди.

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Бироз олдин Тошкент шаҳридаги хонадонларда бирида босқинчилик содир этилган эди, деб хабар қилди Ўзбекистон телевидениесининг "Замон" дастури. 

Бир гуруҳ ниқобли кишилар хонадонга бостириб кириб, уй эгаларини оёқ ва қўлларини скоч билан боғлаб, ўлдириш билан пўписа қилиб 80 млн сўмлик пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб кетишади.  

Продажа цветов 8 марта - Sputnik Ўзбекистон
Гул дўконида босқинчилик қилган киши нотаниш қизга гул дастасини совға қилди

Орадан бироз ўтиб жиноятчилар қўлга олинади ва ушбу жиноятни Олмалиқ туманидаги жазони ўташ муассасасидан қочиб кетган 4 нафар маҳбус амалга оширгани маълум бўлади. Ушбу шахслар олдин ҳам қасддан одам ўлдиргани, талончилик қилгани учун бир неча бор қамоқ жазосига маҳкум этилгани маълум бўлади.

Жиноят ишини ҳар томонлама ўрганиб чиққан Олмазор туман суди ушбу жиноятчиларни ўта хавфли рецидивистлар деб топди ва уларни 15 йилдан 20 йилгача кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланди. Жазо муддатини қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0