Америка генерали АҚШ қандай қилиб Ўзбекистонни Россиядан "тортиб олишини" очиқ айтди

© Sputnik / Василий Батанов / Медиабанкка ўтишЖители Севастополя встретили американский фрегат акцией протеста
Жители Севастополя встретили американский фрегат акцией протеста - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Генерал Вотелнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари орасида АҚШдан қурол сотиб олишдан манфаатдор бўлиб турган ягона давлат Ўзбекистондир.

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. АҚШ ҳозирда бор ҳаракатларини Марказий Осиё мамлакатларини Россиядан ҳарбий харидларни амалга оширмасликларига эришишга сарфламоқда. АҚШ минтақа мамлакатлари қурол-яроғни Америкадан сотиб олишларини истамоқда. Бу ҳақда АҚШ ҚК Марказий Қўмондонлиги раҳбари Жозеф Вотел сенатдаги эшитув вақтида баёнот қилган.

Президент России Владимир Путин президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Кимўзар ўйини бошланмоқда: АҚШ қурол-аслаҳа пойгасида Россияни ортда қолдирмоқчи

Вотел америка қурол тизимлари Россия аналогидан кўра қимматроқ туришини тан олган.

"Биз Марказий Осиё мамлакатларини Россиядан ҳарбий харидларни амалга оширишдан узоқлаштирмоқчимиз, аммо нархи қиммат америка тизими мисол учун Қозоғистон сингари давлатга бундан кейин ҳам муаммолигича қолаверади", - деб айтган у.

Вотелнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари орасида АҚШдан қурол сотиб олишдан манфаатдор бўлиб турган давлат Ўзбекистондир.

"Ўзбекистон ҳарбий қурол-яроғлар етказиб берилиши тизимини диверсификация қилишини маълум қилди ва ўзи қизиқиш билдираётган америка тизим ва ускуналари рўйхатини тақдим этди. Бундай манфаатдорлик туфайли Ўзбекистонни Россиядан ҳарбий харидларни амалга оширишдан узоқлаштириш мумкин, бу ноёб имкониятдир. Шу боис, эндиликда Ўзбекистон ва Америка муносабатлари янада чуқурлашиши мумкин", - деди генерал.

Тожикистон ҳақида гапирар экан, генерал, Москва ўз таъсирини кучайтираётганига ва Душанбе атрофларида ўз ҳарбий иштирокини ошираётганига қарамай, мамлакат ҳарбий соҳада АҚШ билан муносабатларни ўрнатишда давом этаётганини қайд этган.

Янгиликлар лентаси
0