Қирғизистонлик модел бикинида қабристонда суратга тушди: милиция текширув бошлади

© pixabayДевушка с фотоаппаратом
Девушка с фотоаппаратом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фотосуратчининг сўзларига кўра, бу сурат 2008 йилда тасвирга олинган.

ТОШКЕНТ, 5 фев – Sputnik. Қирғизистонлик модел бикинида қабристонда тасвирга олинган фото-суратлар бўйича Иссиқ-кўл ички ишлар бошқармаси текширув бошлади. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.

Хабарда айтилишича, бу расмлар 4 февраль куни Facebook тармоғига жойлаштирилган.

Ҳозирги вақтда  кенг муҳокама қилинмоқда, кўп муштарийлар бу ҳолат юзасидан кескин эътирозлар билдиришмоқда.

Қирғизистонда 14 ёшли қизини зўрлаган отага нисбатан жиноий иш очилди

Тармоққа фото-суратларни Артур Болжуров жойлаштирди.

Кейинчалик бу расмлар учирилиб ташланди. Бироқ айрим фойдаланувчилар уларни кўчириб олишга улгуришди.

Айрим ОАВларга маълумотларига кўра, бу суратлар Иссиқ-кўл Кажи-Сай қишлоғида 2008 йил ёз мавсумида олинган.

Ички ишлар бошқармаси ушбу ҳолат юзасидан текширувни бошлади.

Янгиликлар лентаси
0