ТОШКЕНТ, 5 фев - Sputnik. Халқаро хотин-қизлар куни (8 март) ва Наврўз (21 март) байрамларини нишонлаш учун ўзбекистонликларга етти кун дам олиш белгиланган. Бу ҳақда Nuz.uz хабар қилди.
8 март жума кунига тўғри келади, байрам дам олиш кунидан сўнг беш кунлик режимда ишловчи ўзбекистонликлар яна икки кун — шанба ва якшанба дам олишади (9—10 март).
Наврўз байрами бу йил пайшанба куни нишонланади.
Ўзбекистон президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги фармони билан қўшимча дам олиш куни — 22 март, жума тасдиқланган. 23 ва 24 март кунларидаги дам олиш кунлари ҳисобга олинса, ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олишлари мумкин.