Тожикистондаги Россия ҳарбий базаси ҳудудида мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди

© Sputnik / Alexey Kudenko / Медиабанкка ўтишПолигон "Харбмайдон" в Таджикистане
Полигон Харбмайдон в Таджикистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маълум бўлишича, ўсмир металлолом йиғиш мақсадида полигон ҳудудига кирган.

ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. 9-чи синф ўқувчиси Россия ҳарбий базаси ҳудудида ўқ-дори портлаши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, 16 ёшли Сирожиддин Ражабов металлолом йиғиш мақсадида яширин тарзда полигон ҳудудида кирган. Мактаб ўқувчиси аввал портламаган ўқ-дори портлаб кетиши оқибатида ҳалок бўлди.

Ушбу фожианинг бошқа тавсилотлар номаълум.   

Россиянинг 201-чи ҳарбий базаси Тожикистон ҳудудида жойлашган. Ушбу база 2004 йилда ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0