ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Ўзбекистонда январь ойи давомида ёнилғи нархларида бир қатор ўзгаришлар кузатилди, деб хабар қилмоқда Давлат ститистика қўмитаси.
2019 йилнинг январь ойида автомобиллар учун ёқилғи нархлари умумий ҳисобда 0,7 фоизга қимматлашган. Хусусан, метан - 9,4 %га қиммалашиб, пропан 14,4 %га арзонлашган. Бензин нархлари эса ўзгармасдан қолган.
Хабарда айтилишига кўра, метан газининг нархи энг кўп ошган ҳудуд – Сирдарё вилояти (1,2 баравар) пастроқ суръатларда эса Бухоро вилоятида (3,1 %) қимматлашганлиги қайд этилган. Пропан гази нархларининг арзонлашиши, Жиззах ва Сирдарй вилоятларидан ташқари, республиканинг барча ҳудудларида кузатилган.