ТОШКЕНТ, 4 фев - Sputnik. “Кардифф” клубининг аргентиналик ҳужумчиси Эмилиано Сала учган самолёт ҳалокатга учраган жой Ла-Манш бўғозида ҳалок бўлган кишининг танаси топилди. Бу ҳақда РИА Новости Британиянинг Ҳаво траспортидаги ҳодисаларни текшириш бўлими (AAIB) хабарига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.
Таъкидланишича, дрон орқали тасвирга олинган видео туфайли аниқлашни имкони бўлган.
Ҳозирда ходимлар учувчи ва футболчининг қариндошлари билан кейинги қарорларни қабул қилиш мақсадида маслаҳат ишларини олиб боришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бортида “Кардифф Сити” футболчиси Эмилиано Сала бўлган йўқолиб қолган самолёт парчалари қидирувчи кема ёрдамида Ла-Манш бўғози тубида топилгани ҳақида хабар қилган эдик.