Тошкент – Бишкек автобус қатнови қайта тикланди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишАвтобус
Автобус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни дамда Қирғизистон ва Ўзбекистон транспор вазирликлари янги жадвални мувофиқлаштиришмоқда.

ТОШКЕНТ, 3 фев - Sputnik. “Тошкент – Бишкек” автобус қатнови, 1 февралдан кучга кирган жадвалга мувофиқ, қайта тикланди, деб хабар қилмоқда 24.kg  нашри Қирғизистон Транспорт ва йўллар вазирлиги хабарига асосан.

“Янги жадвал ўзаро мувофиқлаштирилгунига қадар “Тошкент – Бишкек” қатнови амалга оширилишда давом этади. Айни дамда транспор вазирлиги Ўзбекистон автомобиль транспорти вазирлиги билан янги жадвални мувофиқлаштирмоқда” – дейилган хабарда.

Шунингдек, Қирғизистон транспорт вазирлиги Қозоғистон инфратузилма ва ривожланиш вазирлиги билан “Тошкент – Бишкек” қатновининг Қозоғистон ҳудудидан транзит ўтиши борасида музокаралар ўтказгани ва томонлар ушбу янги жадвали бўйича консенсусга эришгани хабар қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, феврал ойининг бошида янги жадвал Қозоғистон томонидан тасдиқланмагани туфайли, ушбу автобус қатнови вақтинча тўхтатилган эди.

Янгиликлар лентаси
0