Ёқутистонлик одамови

Oбуна бўлиш
"Одамлар орасида 2 кундан ортиқ яшай олмайман", - дейди Тимофей.

Россиянинг Ёқутистон ўлкасида яшовчи Тимофей Меньшиков номли киши 30 йилдан бери одамлардан узоқда ёлғизликда яшайди. У ити ва мушуги билан бир ўзи ёғоч ва тупроқдан ясалган уйчада яшайди.

Тимофей асосан ўзи тутган балиқ ва ўрмон жонзотлари билан овқатланади. Таниш овчилар унга ҳар замонда ун, мой, туз ва чой келтириб беришади. Баъзида бадиий китоблар ҳам олиб келишади.

Айтишларига қараганда, Тимофей Меньшиков болалар уйида катта бўлган. Вояга етганидан кейин ўз ака-сингилларини бир неча йил давомида излаб топа олмаган. Шундан сўнг у ёлғизликда яшашга қарор қилган.

Янгиликлар лентаси
0