Ўзбекистонга келган меҳмонларга Мирзиёев номидан олтин соатлар совға қилинди

© Sputnik / Дильшода РахматоваВетеранам-интернационалистам афганской войны подарили золотые часы от имени президента РУз
Ветеранам-интернационалистам афганской войны подарили золотые часы от имени президента РУз - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Илгарироқ, Россия расмий вакилари афғон урушида қатнашган ўзбекистонлик жангчиларга бриллиант ва ёқут тошли орденлар тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик

ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Ўзбекистон VETERAN жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг 25 йиллиги, совет қўшинларининг Афғонистондан чиқарилгани 30 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳридаги "Туркистон" саройида ўтказилган тантанали тадбирда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан ташриф буюрган афғон уруши қатнашчилари, байналмилал-жангчиларга президент Шавкат Мирзиёев номидан олтин соатлар совға қилинди.

Председатель объединения VETERAN Талъат Мурадов - Sputnik Ўзбекистон
Урушдан кейинги дўстлик: жангчи офицер "ҳақиқий шўровий" ва ўзбеклар қаҳрамонлиги ҳақида

Ўзбекистон президенти номидан олтин соат билан VETERAN жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмаси раиси Талъат Мурадов, "Боевое братство - без границ (Жанговар қардошлик - чегара билмайди) халқаро иттифоқи олий кенгаши аъзоси генерал-лейтенант Руслан Аушев, Россия фан ва маданият маркази раҳбари Виктор Шулика, Россия Федерацияси кенгаши сенатори Франц Клинцевич, Афғонистон уруши ветеранлари иттифоқи раиси Михаил Мокано, МДҲ давлатлари ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги жангчи-байналмилалчилар ишлари бўйича қўмитаси раиси Александр Ковалёв тақдирландилар.

Шунингдек, МДҲ давлатлари Афғонистон уруши қатнашчилари иттифоқлари етакчилари: Армен Мхиторян (Арманистон), Сухробшо Юсуфшоевич (Тожикистон), Евгений Брой (Эстония), Нугзар Кахниаури Грузия), Кожобек Рысбаев (Қирғизистон), генерал-майор Сергей Червонопиский Украина), Шарипбай Утегенов (Қозоғистон)ларга ҳам Ўзбекистон етакчиси номидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

Эслатиб ўтамиз, бугун 2 феврал куни эрталаб Тошкентдаги "Мангу олов" мемориали ёнида урушда ҳалок бўлган аскарлар хотирасига қўйилган ёдгорлик пойига гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтган эди. Шунингдек, Афғонистон урушида ўз ҳарбийлик бурчини ўтаётиб ҳалок бўлган 1514 нафар жангчи номлари киритилган хотира-китобининг очилиш маросими ўтказилган эди.

Илгарироқ, Россия расмий вакилари афғон урушида қатнашган ўзбекистонлик жангчиларга бриллиант ва ёқут тошли орденлар тақдим этгани ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0