Элчихона ўзбекистонлик аёлга фарзандини қайтаришда ёрдам берди

CC0 / pixabay / Новорожденный ребенок
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари ўзбекистонлик аёлга боласини қайтаришга ёрдам берди.

ТОШКЕНТ, 1 фев – Sputnik. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари Зуҳра Бобоқуловага етти ойлик болани қайтариб олишга ёрдам берди. Чақалоқ болалар уйига олиб кетилишига оз қолганди.

Spuntik агентлигига маълум қилинича, Ўзбекистон фуқароси 2018 йил июн ойида фарзандли бўлди. Бироқ туғруқхона маъмуриятига паспорт ва унинг таржимасини тақдим эта олмаган. Булар бола туғилганлиги ҳақида маълумотномани расмийлаштириш учун зарур.

Кейинчалик туғруқ бўлими бутунлай ёпилади. Бу ўз навбатида Зуҳрага маълумотнома олишда қийинчиликларни келтириб чиқарди.

© jahonnewsЗухра Бобокулова и ее сын Искандар Бобокулов
Элчихона ўзбекистонлик аёлга фарзандини қайтаришда ёрдам берди - Sputnik Ўзбекистон
Зухра Бобокулова и ее сын Искандар Бобокулов

Бундан ташқари, бу аёлда Ўзбекистонга қайтиш учун пули бўлмаган. Шунинг учун у магазинга ишга кириб, чипта учун пул йиғишни бошлайди.

Январ ойида Бобоқулова ўз фарзанди билан вақтинча истиқомат қилаётган квартирани текшириш чоғида Москва полицияси ходимлари чақалоқнинг туғилиш ҳақида ҳеч қандай ҳужжати йўқлигини аниқлаган.

Бобоқулованинг яшаш жойидан рўйхатдан ўтиш муддати ўтган эди.

Натижада полиция ходимлари унга 5000 рубль миқдорида жарима белгилаб, тегишли ҳужжатлари бўлмагани сабабли болани онасидан олиб қўйиб, уни Г.Н.Сперанский номидаги Болалар шаҳар клиник касалхонасига жойлаштирган.

Бу воқеа содир бўлгандан кейин Бобоқулова ёрдам бериш учун элчихона консуллик бўлимига мурожаат қилади.

Посольство Узбекистана в России - Sputnik Ўзбекистон
Москвада Ўзбекистон фуқароси аёвсиз калтакланди, Элчихона ёрдамга шошилмоқда

Консулликда аёл ҳақиқатда туғруқ бўлимидан чиқишда болага ҳужжатларни ўз айби билан расмийлаштира олмаган. Туғруқ бўлимининг бутунлай ёпилиб кетиши бу маълумотномани олишни янада қийинлаштирди.

Бошида консуллик бўлими ходимлари ваколатли органлар билан телефон орқали боғланиб онага фарзандини қайтаришга ҳаракат қилишди.

Бироқ “Нагатинский затон” тумани васийлик-қаров бўлими ва Москва Г.Н.Сперанский номидаги 9-чи шифохона маъмурияти чақалоқнинг онага қаридошлик муносабатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар йўқлиги сабабли болани беришни рад этишди. Бу қонунчилик талабларига тўла мос келади.

Бобоқуловага ёрдам бериш мақсадида консуллик бўлими ходими туғруқ бўлими ёпилган 13-сонли клиник касалхонаси маъмурияти билан учрашади.

Мутахассислар архивдан бола туғилганлиги ҳақида ҳужжатларни топиб, унга бирламчи тиббий маълумотномани расмийлаштириб беришди.

Пожар - Sputnik Ўзбекистон
Элчихона Раменскоеда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақидаги маълумотни текширмоқда

Кейинчалик ЗАГС бўлимида Искандар Рахматуллаев Бобоқулов туғилганлиги ҳақида гувоҳнома расмийлаштирилди. Васийлик-қаров бўлимида клиник шифохонаси раҳбариятига болани онасига қайтариб бериш зарурлиги ҳақида талабнома тайёрланди.

Шу билан бирга элчихона консуллик бўлими аёлга бола билан Ўзбекистонга қайтиш имконини берувчи сертификатни берди.

Бобоқулов фарзанди билан яқин 4-5 кун ичида уйга қайтиб кетмоқчи.

Зуҳранинг ота-онаси унинг тез кунда қайтишини ва набираси билан биринчи учрашувини интизорлик билан кутишмоқда.

Янгиликлар лентаси
0