ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Россияга ишга келган мигрантлар камдан кам ҳолларда шифокорга мурожаат қилишади – бунинг сабаби тиббий хизматлар ҳақидаги маълумотлар етишмаслигида, деб ҳисоблайди, Миграцион изланишлар маркази директори, Россия Фанлар академиясининг Халқ хўжалигини прогноз қилиш институти илмий ходими Дмитрий Полетаев.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги хорижлик мигрантларга кўрсатилиши мумкин бўлган тиббий хизматлар ҳақида маълумот тарқатиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқмоқда, деб ёзади Sputnik Тожикистон.
Полетаев айтишига қараганда, мигрантлар оғриқ чидаб бўлмас даражага етгандан сўнг шифокорга мурожаат қилишади, шунингучун ана шундай дастур керак.
“Биринчи муаммо – улар қаерга мурожаат қилиш кераклигини билмайдилар. Агар мигрант тиббий суғурта компаниясига меҳнат шартномаси билан мурожаат қилса, унга бепул тиббий суғурта полиси берилиши керак, лекин кўпчиллик буни билмайди”, - дейди мутахассис.
Катта шаҳарларга оғир меҳнат қилиш учун келаётган мигрантлар, кўп ҳолларда ўз соғлиқлари, яшаш шароитлари ҳақида ўйламайдилар. Шунинг учун уларнинг соғлиғига катта зарар кўриши мумкин.