Ўзбекистонликлар финалда: Равшан Эрматов бригадаси асосий ўйинни бошқаради

© Ассоциация футбола УзбекистанаРавшан Ирматов
Равшан Ирматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Финал баҳсига ўзбекистонлик Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланган.

ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. ОФК Осиё Кубоги финалини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадасини тасдиқлади, деб хабар қилди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.

Футболист Роберто Карлос в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос тантанали кутиб олинди

1 февраль куни бўлиб ўтадиган баҳсга ўзбекистонлик Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланган. Эрматовга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ассистентлик қилади.

Учрашув захира ҳаками сифатида хитойлик Ма Нинг танланган.

VAR тизимини италиялик Паоло Валери бошқарса, унга сингапурлик Муҳаммад Тақи Бин Жаҳари ва австралиялик Кристофер Бит ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи учрашув жума куни Абу-Дабидаги "Zayed Sports City Stadium"да Япония ва Қатар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0