“Ўзбекистон ҳаво йўллари” учта янги йўналишга парвозлар йўлга қўяди

© Sputnik / Рамиз БахтияровТурбина самолета узбекских авиалиний
Турбина самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2019 йилда Тбилиси, Мюнхен ва Карачи йўналишларига парвозларни йўлга қўяди.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2019 йилда Тбилиси, Мюнхен ва Карачи йўналишларига парвозларни йўлга қўяди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ўтган уч ойи ичида Миллий авиакомпания Мумбай, Владивосток ва Жиддага парвозларни йўлга қўйган эди.

Снегопад в Москве - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Москвага учаётган фуқароларни огоҳлантирди

Ундан ташқари Москва йўналишида парвозлар сони ҳафтасига 27га етказилди ва Самарқанд, Бухоро, Ургенч, Термез, Наманган ва Фарғона шаҳарларини Москва билан боғлаб турган парвозлар умумий сони 49тага етди.

Шунингдек, Сеул, Душанбе, Бишкек, Минск, Ростов-на-Дону, Астана ва Новосибирск шаҳарларига ҳам парвозлар сони оширилди. Стамбулга парвозлар сони Тошкентдан 10тага Самарқанддан 2тага етказилди.

Ундан ташқари ўтган йил давомида Ўзбекистон ҳаво йўллари 21 мингта парвозлар амалга ошириб, 3 миллион йўловчиларга хизмат кўрсатди.

Янгиликлар лентаси
0