Ўзбекистонга Каспийдан нам ва салқин ҳаво массаси кириб келмоқда

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишПовседневная жизнь
Повседневная жизнь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1-2 февралда Каспий денгизи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Эртага республика ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

29-31 январда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, шимолда 30 январда қорга айланиши мумкин. 31 январга ҳаво ҳарорати 6-8 даражага пасаяди ва шу даврнинг нормал ҳарорат қийматларига яқин бўлади.

1-2 февралда Каспий денгизи ҳудудларидан деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати кечаси -2...+3, кундузи +5...+10 даража атрофида бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудлари бўйича 28 январдан 2 февралгача қор кўчиши хавфи эълон қилинди.

Янгиликлар лентаси
0