Бутун оиласи ҳалок бўлганини эшитган тожикистонлик яна шифохонага тушди

© Sputnik / Павел ЛисицынМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Магнитогорскда оиласи ҳалок бўлганини эшитган Тожикистон фуқароси Шуҳрат Улфатов ҳушидан кетади.

ТОШКЕНТ, 29 янв – Sputnik. Магнитогорскда портлашдан сўнг омон қолган Тожикистон фуқароси Шуҳрат Улфатовга унинг оиласи ҳалок бўлганлиги айтилди.

Больница - Sputnik Ўзбекистон
Магнитогорскдаги портлашдан сўнг омон қолган мигрант шифохонадан чиқарилади

Бутун оила аъзолари ҳалок бўлганини эшитган Шуҳрат ҳушидан кетди. Бу ҳақда унинг тоғаси Бахтиёр Султонов Sputnik агентлигига маълум қилди.

Шошилинч ёрдам хизмати ходимлари уни шифохона олиб боришга қарор қилишди.

Бахтиёр Султонов сўзларига кўра, ҳозирги вақтда ўзига келди.

Портлаш оқибатида жабрланган Улфатовга оиласи ҳақида ҳақиқат айтилмаётганди.

Ҳозирги вақтда Шуҳрат Челябинскда. Тоғасининг сўзларига кўра, улар компенсация пулини олишлари керак. Кейин эса Тожикистонга кетишади.

Шуҳрат оиласи билан портлаган уйнинг олтинчи қаватида истиқомат қилган.

Фарзандлари боғчага боришган. Оила бошлиғининг ўзи қурилишда ишлаган, рафиқаси Ражабмо эса уй бекаси бўлган.

Янгиликлар лентаси
0