ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 29 январдан бошлаб янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 6,76 сўмга кўтарилиб, 8 384,94 сўм ташкил қилди.
Евро курси ҳам 50,44 сўмга ошиб, 9 568,89 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 0,76 сўмга ошди ва 127,09 cўмни ташкил қилди.
Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.