ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ислом Каримов фонди биринчи президентнинг илгари кенг оммага маълум бўлмаган нодир суратларини омма эътиборига ҳавола этишда давом этмоқда.
Сурат 1990 йил 24 мартда, Ислом Каримов Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг биринчи сессиясида Ўзбекистон ССРнинг президенти этиб сайланган куни туширилган.

У суратда таниқли ўзбек ва совет режиссёри, СССР Халқ артисти Малик Қаюмов ёнида тасвирланган. Биринчи президент бахтиёр бўлиб кўринади. У миллий чопон ва дўппи кийиб олган.
Ислом Каримовга Ўзбекистонни очарчиликдан сақлаб қолишда ҳарбий авиация ёрдам берган
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фонд Ислом Абдуғаниевични қатор суратлари омма эътиборига ҳавола этганди. Сўнгги суратда президент жажжи болакайлар қуршовида акс эттирилганди. Ислом Каримов ёш фуқаролар билан суҳбатлашиш учун чўккалаб ўтирар ва унинг юзида таббассум жилваланарди.
