"Толибон" ҳаракати билан АҚШ ҳарбийларини Афғонистондан олиб чиқиш ҳақида битим келишилди

© Noorullah Shirzada / AFPВоеннослужащий армии США в Афганистане
Военнослужащий армии США в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тўқнашувлар тугатилиши ва толибларни Афғонистон ҳукумати билан музокаралар эвазига АҚШ ўз ҳарбийларини Афғонистондан тўлиқ олиб чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 28 янв – Sputnik. АҚШ “Толибон” ҳаракати билан ҳарбийларни олиб чиқиш тўғрисидаги битим лойиҳасини келишди. РИА Новости New York Times хабарига асосан.

Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет - Sputnik Ўзбекистон
Суриядан АҚШ ҳарбийларини олиб чиқиш ҳақида буйруқ имзоланди

Унга кўра, ҳарбий тўқнашувларни тугатиш  ва толибларни Афғонистон ҳукумати билан музокаралар эвазига АҚШ ўз ҳарбийларини ҳудуддан тўлиқ олиб чиқиши мумкин. Буни АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад тасдиқлади.

Бундан аввал Рейтер агентлиги ўз манбаасига таянган ҳолда, Вашинтон ва “Толибон” Қатарда бир неча кун давом этган музокаралар натижасида Афғонистонда 17 йиллик қарама-қаршиликни тўхтатиш бўйича дастлабки келишувлар эришилганлиги маълум қилинганди. Бунинг ортидан Вашингтон ўз қўшинларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқиши мумкин.

Дастлабки ҳужжат лойиҳаси Афғонистондан 18 ой муддат ичида хорижий кучларни олиб чиқилиши ва “Ал-қоида” ва “Ислом давлати” террорчилик гуруҳлари томонидан мамлакат ҳудудидан фойдаланилмаслиги тўғрисидаги кафолатларни ўз ичига олган.

Янгиликлар лентаси
0