ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон делегациялари давлат чегарасини демаркация қилишга доир ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашди, деб хабар қилди, Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишига кўра, ушбу ҳужжутлар 2019-йилнинг 21-27-январ кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинган. Учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтди. Тадбир якунига кўра Баённома имзоланди.
“Музокаралар доирасида бир қатор норматив-техник ҳужжатлар лойиҳалари таёрланди. Ушбу ҳужжатлар асосида демаркация ишларини ўтказиш учун ҳудудларда давлат чегараси чизиғини аниқлаш бўйича музокаралар бошланади. ”, - дейилган хабарда.
Ўзбекистон ва Тожикистон давлат чегараси узунлиги 1,330 километрдан ортиқ. Бугунги кун ҳолатида ушбу чегара чизиғининг 20% демаркация қилинмаган ҳолда қолмоқда.