Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакили пора олаётган вақтда ушланди

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳокимият вакили кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилган

ТОШКЕНТ, 24 янв - Sputnik. Бош прокуратура Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи ушлангани ҳақида хабар берди.

Доллары в конверте - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда ҳайдовчидан 50 доллар пора олган туман маъмурий суд раиси қўлга олинди

Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлими бошлиғи Бухоро шаҳар ҳокимлиги тассаруфидаги, кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратириб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилиб, шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0