ТОШКЕНТ, 23 янв – Sputnik. Равшан Эрматов Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Хитой - Эрон учрашувида ишлайди, деб хабар қилди Ўзбекистон футбол ассоциацияси.
24 январдан бошлаб Осиё Кубоги чорак финал баҳсларига старт берилади.
Осиё Кубогининг шу босқичидан бошлаб VAR тизими амалда қўлланилиши аввал маълум қилинганди.
Равшан Эрматов Хитой - Эрон учрашувига видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти сифатида тайинланган.
Ўйинни қатарлик Абдулраҳмон Ал-Жассим бошқаради.