Ўзбекистонда энг яхши рус тили ўқитувчилари танлаб олинади

© Страница Азизы Мирзаназаровой в facebookУчитель русского языка из Намангана Азиза Мирзаназарова
Учитель русского языка из Намангана Азиза Мирзаназарова  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танлов ғолиблари Россия бўйлаб экскурсиявий саёҳатга йўлланма оладилар

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Россия Таълим ва маданият маркази кўмагида Тошкентда "Ўзббекистонда рус тили - янги уфқлар" танлови ўтказилмоқда. Бу ҳақда "Рус гуманитар миссияси" матбуот-хизмати хабар қилмоқда.

Дилшод Кенжаев, заместитель министра народного образования Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Дилшод Кенжаев Ўзбекистон мактабларида 2019 йилда рўй берадиган ўзгаришлар ҳақида

Танлов Россия маданияти, тарихи ва рус тилига жамоатчилик қизиқишини шакллантириш ва Ўзбекистонда рус тили ўқитувчиларининг малакасини оширишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилмоқда.

Педагоглар танловнинг бир нечта босқичларидан ўтишлари керак бўлади. Биринчи босқичда ўқитувчилар "Касбим сари йўл" мавзуида эссе ёзишлари керак бўлади. Бу ишлар орасидан ҳайъат аъзолари 30 эссени танлашади ва муаллифлар кейинги турга йўл олади.

Иккинчи турда ўқитувчилар мактаб дарси видеофрагментини тайёрлашади. Ўн нафар ғолиб исмлари 2019 йил 10 июнда "Рус гуманитар миссияси" сайтида эълон қилинади. Айнан мана шу ўн ғолиб 2019 йил ёз фаслида Россияга саёҳатга йўлланмани қўлга киритади.

"Рус гуманитар миссияси" томонидан тақдим этилган статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тахминан 10% болалар рус тилига ихтисослашган мактабларда таълим оладилар. Ўзбек тилида таълим бериладиган мактабларда иккинчи синфдан бошлаб "Рус тили" фани киритилган. Шу билан бирга мактабда рус тилини ўрганадиган ўқувчилардан 50%игина бу тилда бемалол гаплаша олади. 1991 йил ҳолатига рус тилида Ўзбекистоннинг 90% аҳолиси бемалол гаплашган бўлса, 2001 йилда бу кўрсаткич 70%ни, 2018 йилга келиб эса — атиги 50%ни ташкил қилган. Бу муаммо рус тилида дарс берувчи ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш дастури мавжуд эмаслиги билан изоҳланади.

Янгиликлар лентаси
0