ТОШКЕНТ, 22 янв — Sputnik. "Толибон" радикал ҳаракати асосчиси ва маънавий етакчиси Муҳаммад Умарнингтўнғич ўғли Мулла Ёқуб Покистон ҳудудида ўлдирилди, деб хабар қилди сешанба куни IRNA агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда.
Ушбу маълумотларга кўра, Ёқуб Покистоннинг Кветта шаҳридан Пешаварга - Хайбер-Пахтунхв провинцияси пойтахтига келган ва ўша жойда номаълум шахслар томонидан ўлдирилган. Бошқа манбалар хабарига кўра, мулла аввал ўғирлаб кетилган, сўнгра ўлдирилган.
Бир муддат олдин афғон ОАВлари толибларнинг қатор дала қўмондонлари Покистон қуролли кучлар вакиллари билан учрашганларидан сўнг Покистонда ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.
"Толибон" вакиллари ҳозирча бу хабарга изоҳ берганлари йўқ.