Ўзбекистонда энг кўп ўлимга сабаб бўлаётган касалликлар рўйхати эълон қилинди

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишХирург перед началом операции
Хирург перед началом операции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида вафот этганлар сонини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида вафот этганлар сонини маълум қилди.

Таъкидланишича, 2018 йилнинг январь-декабрь ойларида 154,7 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда 1000 аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди. Ушбу  кўрсаткич 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 промиллега камайган (2017 йилнинг январь-декабрь ойларида 5,0 промилле бўлган).

В больнице - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон нотўғри овқатланишдан ўлим ҳолатлари даражаси бўйича “етакчи” бўлди

2018 йилнинг январь-декабрь ойларида қайд этилган вафот этганларнинг 60,3 фоизи - қон айланиш тизими касалликларидан, 9,7 фоизи - ўсимталардан, 6,5 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 5,6 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,0 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,5 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,4 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган. 

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 7,5 минг нафарни ташкил этиб, уларнинг 60,5 фоизи - перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 16,8 фоизи - нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,7 фоизи - туғма аномалиялардан, 2,3 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 2,5 фоизи - юқумли ва паразитар касалликлардан, 0,7 фоизи - овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,5 фоизи - бошқа касалликлардан вафот этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлари нотўғри овқатланиш сабаб юз берадиган ўлим ҳолатлари даражаси бўйича мамлакатлар рейтингини тузганликлари ва Ўзбекистон ўлим ҳолатлари сони бўйича “етакчи” бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Янгиликлар лентаси
0