Андижон вилоятида 47,3 миллион сўмни ўзлаштириб юборган фуқаро қўлга тушди

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган фуқаро 47,3 млн. сўм пул маблағларини ўзлаштирганлиги аниқланган.

ТОШКЕНТ, 22 янв – Sputnik. Андижон вилоятида 47,3 миллион сўмни ўзлаштириб юборган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг Избоскан туман бўлими ходимлари томонидан ўтказилган текширишда, фуқаро Н.М. тумандаги учта сув истеъмолчилари уюшмаларида маълум муддат ҳисобчи вазифасида ишлаб келган ҳолда мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, аслида корхонада ишламаган жами 6 нафар шахсларнинг меҳнати тўғрисида сохта табеллар тузиб, шу асосда уларга иш ҳақи тўлаб бориб, ўзига ишониб топширган.

Хабарда айтилишича, ушбу фуқаро ихтиёрида бўлган 47,3 миллион сўм пулни ўзлаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0