АҚШ йирик брендлари ўзбек текстилини бойкот қилмоқда, Ўзбекистон вазиятни ўнгламоқчи

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишПриёмка и учёт ткани на фабрике
Приёмка и учёт ткани на фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистондан Ҳукумат делегацияси Cotton Campaign коалицияси мажлисида иштирок этиш учун АҚШга йўл олмоқда

ТОШКЕНТ, 22 янв - Sputnik. Феврал ойи бошида Ўзбекистон Ҳукумат делегацияси АҚШга ишчи ташриф билан боради, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Хлопок-сырец - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон пахта сотиш схемасини яна бир бор ўзгартирди

Делегация таркибида Бош вазир ўринбосари Танзила Норбаоева ва бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев бўлади.

Мажбурий меҳнатни йўқ қилиш масалалари учун масъул бўлган Ўзбекистон вакиллари ҳар йили ўтказиладиган Cotton Campaign халқаро коалиция мажлисида иштирок этадилар.

Ушбу йиғинда пахта етиштиришда болалар ва мажбурий меҳнатни илдизи билан йўқотиш тарафдорлари бўлган меҳнат ва ҳуқуқ ҳимоячилари бўлган нодавлат ташкилотлари, бизнес ва инвестицион компаниялар иштирок этишади.

Ташрифнинг асосий мақсади - АҚШ йирик брендлари томонидан Ўзбекистон текстил маҳсулотларининг бойкот қилинишини бекор қилувчи келгуси ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.

Ташриф дастуридан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлари, американинг йирик ишлаб-чиқариш уюшмалари, Америка кийим-кечак ва пойабзал ассоциацияси, АҚШ мода индустиряси ассоциацияси, ритейллар ва касаба уюшмалари ташкилотлари, Америка меҳнат федерацияси ва саноат ташкилотлари конгресси ва бошқа ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Nike, Zara, GAP, Levi’s, H&M, UNIQLO ва бошқа кўплаб йирик ва таниқли бренд корхона вакиллари билан учрашув режалаштирилган.

Делегация шунингдек, Оқ уй, Давлат департаменти, Меҳнат вазирлиги, АҚШ савдо вакили офиси ва бошқа халқаро молия институтлари вакиллари билан учрашув ўтказади.

АҚШ ўзбек пахтасини болалар меҳнати ёрдамида ишлаб-чиқарилган товарлар рўйхатидан ўчирди >>>

Янгиликлар лентаси
0